Фожиали рақс: Афғонистонда бачабозлик ва жинсий таҳқир – BBC News O‘zbek yangiliklar



#bbcuzbek
Бачабозлик ҳозирги Ўзбекистон, Афғонистон, Туркия ва Покистон ҳудудларида азалдан мавжуд бўлган.

Аёллар рақс тушиши тақиқланган жамиятда ёш ўғил болаларга аёллар кийимини кийдириб, ўйинга туширишган.

Бироқ бачабозлик фақат рақс билан чекланмаган, кўпинча, болалар жинсий таҳқирланган.

Ўзбекларда ҳатто махсус бачабозлик ашулалари яратилган.

“Жонон бўламан деб, ҳаммани куйдирасанми?” мисралари билан бошланадиган бачабозлap қўшиғи ҳозир ҳам Ўзбекистонда машҳур.

Aтоқли ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий ҳам ўз асарларида ўша пайтлари ўзбек жамиятида чуқур илдиз отган бачабозлик одатларига эътибор қаратган.

Ўзбекистонда бачабозлик 20-аср бошида йўқолган.

Аммо Афғонистонда ҳамон тирик.

Aйни анъананинг даҳшатли ва фожиали жиҳатлари ҳам йўқолмаган.

ББС Ўзбек Хизмати журналисти Рустам Қобил 2010 йили Афғонистонда тарқалган бачабозликни ўрганган.

Маълум бўлишича, бача деб аталадиган қатор болалар жинсий зўрланади.

Раққос болалар – етимлар ёки қашшоқ оила фарзандлари.

Афғонистон шароитида улар кўп ҳолларда ҳимоясиз.

Қуролли ва бой одамлар шундай болаларни бача сифатида сақлашади.

Буни жамиятда кўпчилик билса ҳам, аксарият унга кўз юмади.

source